Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ўқитаётган эди. Умар мана шу одамлар орасида Исломга кирди. Расулуллоҳ с.а.в. бу билан кифояланмадилар, балки мусулмонларга Қуръонни ўргатиш, ушбу мўмин уюшмага марказ бўлиши ва бу янги даъватга мадраса бўлиши учун бир ҳовлини танладилар. Бу ҳовли Арқам ибн Абу Арқамнинг ҳовлиси эди. Бу ерга мусулмонларни жамлаб, уларга Қуръон ўргатар, изоҳлаб берар, Қуръонни ёдлаш ва маъносини тушунишга буюрар эдилар. Қачон бирон шахс Исломга кирса, уни ҳам Дорул Арқамга қўшар эдилар. Уч йил давомида Расулуллоҳ с.а.в. бу мусулмонларни тарбияладилар, бирга намоз ўқидилар. Кечалари ухламасдан ибодат қилсалар, улар ҳам бирга ибодат қилди. Бу билан Расулуллоҳ с.а.в. намоз ўқиш ва Қуръон тиловат қилиш орқали уларда руҳонийликни пайдо қилдилар. Оллоҳнинг оятлари ва махлуқотлари ҳақида ўйлаш ва тадаббур қилиш орқали уларнинг фикрини уйғотдилар. Уларнинг ақлларини Қуръон маънолари ва лафзлари, Ислом тушунчалари ва фикрлари билан бойитдилар. Озорларга сабр қилишга чақирдилар. Итоатга ва бўйсунишга ўргатдилар. Натижада улар Олий ва Қудратли Оллоҳга холис бандалар бўлиб етишди. Оллоҳ Таолонинг:


فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ -94,

– „Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни Ҳақ динга даъват қилишни) амалга оширинг ва мушриклардан юз ўгиринг, уларга эътибор берманг!“              [15:94]
ояти нозил бўлгунча Расулуллоҳ с.а.в. ва мусулмонлар Арқам ибн Абу Арқамнинг ҳовлисида яширин ҳолда иш олиб бордилар.

 

7-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203